Жамият | 23:31 / 10.07.2015
5278
1 дақиқада ўқилади

Удмуртияда қўйлар подаси ҳибсга олинди

Удмуртия вакилига тегишли қўйлар подаси унинг қарздорлиги туфайли ҳибсга олинди. Бу ҳақда Суд ижрочилари федерал хизмати бошқармаси матбуот хизмати сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, эркакнинг 1,5 млн рубллик қарзи бўлган.

“Қарздорнинг мулкдорлик ҳолати текширилиши пайтида суд пристави қарздорга тегишли қўйлар подасини ҳибсга олишга рухсат берди. Энди 51 та қўйдан ташкил топган пода қарздорга сақлаш учун берилди”, дейилмоқда хабарда.

Агар қарздор ўз қарзини 10 кун ичида тўламаса, қўйлар Росимушествонинг ҳудудий бошқармасида сотувга қўйилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш