Жаҳон | 16:54 / 12.07.2015
11622
1 дақиқада ўқилади

"ИШИД" Ироқ Ҳарбий-Ҳаво кучлари академияси талабалари қатли тасвирланган видеолавҳани чоп этди

"ИШИД" жангарилари Ироқ Ҳарбий-Ҳаво кучлари академиясининг асирга олинган талабалари қатл этилгани тасвирланган видеолавҳани интернетга жойлаштирди.

"22 дақиқалик видеоёзувда Тикрит шаҳрига қилинган ҳужумда асирликка олинган юзлаб ёш йигитларнинг қатл этилши тасвирланган", дейилади IANS агентлиги хабарида.

Маълум бўлишича, бу тасвир 2014 йилнинг 12 июнь санасида Ироқнинг Тикрит шаҳрига қилинган ҳужум вақтида жангарилар томонидан асир олинган 1560 нафар талабалар орасидан шиа мазҳабига мансуб бўлганларининг қатл этилиши билан боғлиқ.

Видеолавҳада экскаваторлар томонидан ҳандақ қазилиши ва ҳандақ олдида Ироқ Ҳарбий-ҳаво кучлари академияси талабаларининг саф қилиниб, отиб ташланиши кўрсатилган. Асирларнинг қанчаси ўлдирилганини аниқлаб бўлмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш