Жамият | 07:12 / 14.07.2015
11685
1 дақиқада ўқилади

АҚШлик реп ижрочи 50 Cent касодга учради

АҚШлик таниқли реп мусиқа ижрочиси 50 Cent лақаби билан танилган Кертис Жеймс Жексон Учинчи ўзининг касодга учрагани сабабли кредиторлардан ҳимоя қилиниши ҳақида судга ариза берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Нахтфорд судига берилган ҳужжатлардаги маълумотларга кўра, мусиқачининг активлари ва қарзлари 10 млн дан 50 млн долларгача баҳоланмоқда.

Аризада номи келтирилган адвокат ушбу маълумотга изоҳ бермади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш