Спорт | 11:54 / 17.07.2015
5061
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик паралимпия спортчиси сузиш бўйича Осиё рекордини ўрнатди

Халқаро Паралимпия Қўмитаси ва Сузиш Халқаро Федерацияси патронажи остида Буюк Британиянинг Глазго шаҳрида жорий йилнинг 13-19 июль кунлари бўлиб ўтаётган сузиш бўйича Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Дмитрий Хорлин 400 м. эркин сузишда бронза медални қўлга киритди ва янги Осиё рекордини ўрнатди (4:09,36).

Яна бир спортчимиз, 2012 йилнинг Лондон Паралимпия Ўйинлари иштирокчиси, Кирил Паньков янги Осиё рекордларини (эркин ва чалқамчи сузиш) ўрнатди ва дунёнинг кучли сузувчилари саккизталигидан жой олди.