Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:34 / 19.07.2015
4072
1 дақиқада ўқилади
Озарбайжон Арманистон тинчлик режимини бузганлигини маълум қилди
Озарбайжон мудофаа вазирлигининг сайтида жойлаштирилган хабарномага кўра, Арманистон 24 соат давомида ўт очмаслик режимини 95 марта бузди.
Айтилишича, Арманистон Озарбайжон жабҳаларини 60 мм ли гранатомётлардан ўққа тутган.
Хабарномадан маълум бўлишича, Арманистоннинг хатти-ҳаракатларига тегишлича жавоб берилган ва у томондан ўқ узилиши тўхтатилган.