Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 15:57 / 21.07.2015
1824
1 дақиқада ўқилади
IBM даромадлари 13 чоракдан буён тушмоқда
IBM компаниясининг даромадлари 13 чоракдан буён тушмоқда. Бу ҳақда компаниянинг молиявий ҳисоботларига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Компаниянинг умумий даромади 2014 йилдаги 24.05 млрд доллардан 20.81 млрд долларга тушди. Таҳлилчилар даромаднинг 20.95 млрд долларга тенг бўлишини башорат қилишган эди. Соф фойда 4.14 млрд доллардан 3.45 млрд долларга тушиб кетди.
Биржада унинг қимматбаҳо қоғозлари 5 фоиз нарх ташлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш