Жаҳон | 16:08 / 22.07.2015
2861
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда вулқон туфайли ёпилган аэропорт фаолияти қайта тикланди

Индонезия транспорт вазирлиги Бали оролида жойлашган халқаро аэропорт фаолиятини қайта тиклашига рухсат берди. Бу ҳақда ТАСС ташкилот маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

«Шамол ўз йўналишини ўзгартирди ва Руанг вулқони куллари ҳам ғарбий йўналишга қараб ҳаракатлана бошлади», дейилади ташкилот хабарида.

Шу билан бир қаторда мамлакат ҳукумати Шарқий Ява ҳудудида жойлашган Баньюванги ва Жембера аэропортлари фаолиятини тўхтатиб туришни зарурати борлигини билдирмоқда. Руанг вулқонидан чиққан кул 3 минг метр баландликкача кўтарилиб, ҳавонинг кескин ифлосланишига сабаб бўлган ва натижада 9-12 июлдаги 900дан ошиқ рейслар бекор қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш