Жаҳон | 17:46 / 23.07.2015
3448
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяда жазирама туфайли иш куни бошланиши эрталабки соат 05:00га кўчирилди

Шимолий Корея ҳукумати иссиқ ҳарорат туфайли иш куни бошланиши вақти тонгги соат 05:00га кўчирилди. Бу ҳақда Daily NK нашри маҳаллий манбаларга асосланиб, хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу қарор давлат муассасалари билан биргаликда заводлар ҳамда мактаблар учун ҳам тегишли ҳисобланади.

Айни вақда давлат хизматчилари ишни соат 05:00да бошлаб, тушки соат 13:00да тугаллаши кераклиги белгилаб қўйилган.

Нашрда маълум қилинишича, бу янги тартиб туфайли мактабларда давомат бўйича кўрсаткичлар жуда ёмонлашиб кетган. Шунингдек, аҳоли ҳам давлат ишхоналарининг бу қадар эрта ёпилишидан норози бўлмоқда.

Бироз олдинроқ, мамлакат раҳбари Ким Чен Ин томонидан Пхеньяндаги барча давлат муассасаларида алоҳида ёзги иш жадвалига ўтиш ҳақида қарор чиқарилганди.

Манбада ёзилишича, ёзги жадвал ишлаб чиқариш самарадорлигини яхшилайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш