Спорт | 23:43 / 26.07.2015
1792
1 дақиқада ўқилади

Абдураимова Боку турнири саралашини ғалаба билан бошлади

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида старт олган Baku Cup теннис турнирининг саралаш баҳсларида иштирок этяпти. Турнирнинг мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Саралаш мусобақасининг 6-ракеткаси сифатида қайд этилган ҳамюртимиз илк даврада россиялик Ксения Ликинага қарши кортга чиқди. Бир соату 16 дақиқа давом этган учрашувда вакиламиз 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Нигина асосий тўр мусобақасига чиқиши учун италиялик Настася Барнеттни мағлуб этиши талаб этилади.

Манба: olamsport.com

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш