Спорт | 18:57 / 28.07.2015
1931
1 дақиқада ўқилади

Филипе Луис "Атлетико Мадрид" билан 4 йиллик шартнома имзолади

“Челси” ҳимоячиси Филипе Луис “Атлетико Мадрид” клубига ўтди. Бу ҳақда икки клубнинг расмий сайтида маълум қилинди.

29 ёшли футболчининг шартномаси 4 йил муддатга тузилган. Жамоалар трансфер баҳосини ошкор қилмади. Аввалроқ, “Атлетико” футболчи учун 16 млн евро тўлаши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Филипе Луис “Атлетико” таркибида 2010-2014 йилларда тўп сурган. 2015 йилда 22 млн евро эвазига “Челси”га ўтган эди. Англия Премьер лигаси доирасида футболчи 15та учрашувда майдонга тушди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш