Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:42 / 29.07.2015
1894
1 дақиқада ўқилади
Мунтари "Ал-Иттиҳод"да йилига 7 млн евро маош олади
Бироз олдинроқ, Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига ўтган Салли Мунтарининг маоши миқдори маълум қилинди.
Ушбу 30 ёшли ганалик ярим ҳимоячига саудияликлар йилига 7 млн евродан иборат маош тайинлашган.
Шунингдек, "Милан" ушбу футболчи билан шартномани бир томонлама бузгани учун 2 млн евро миқдоридаги товон пули тўлаган.
Маълумот учун, Мунтари охирги 4 мавсумда Италиянинг "Милан" жамоасида ҳаракат қилди. Охирги мавсумда у 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган. У янги жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш