Жаҳон | 12:11 / 29.07.2015
2499
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Кобул хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилади

Афғонистон Ислом республикасининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ханиф Атмар Ўзбекистонга 3 кунлик расмий ташриф уюштирди.

Унинг матбуот хизмати бошлиғи Тавоф Гузангнинг айтишича, Ўзбекистон ва Афғонистон томонлари ўзаро давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиш хусусида муҳокама ўтказишган.

"Учрашувда кўриб чиқилган асосий масала ўзаро чегараларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласи бўлди. Афғонистон бошқа Ўрта Осиё мамлакатлари каби Ўзбекистон билан ҳам чегарадош. Томонлар ўзаро чегараларни мустаҳкамлашда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришишди", дейди Гузанг.

Алоҳида таъкидланишича, Ўзбекистон томони Афғонистонга мамлакат шимолида фаолиятини кенгайтираётган "Ўзбекистон ислом ҳаракати" жангариларига қарши курашда кўмак беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш