Жаҳон | 05:30 / 02.08.2015
10081
1 дақиқада ўқилади

Марсда сайёра юзасига соя ташлаётган номаълум учар жисм аниқланди

NASA Curiosity марсоходи қизил сайёра – Марс устидан учаётган шарни қайд қилди.
Олимлар сурат июль охирида Марсдаги Шарп тоғи ёнида олинганини таъкидламоқдалар. Эътиборлиси, учаётган номаълум жисм Марс юзасига соя ташламоқда. АҚШлик мутахассислар уларга ҳозирча ушбу шарнинг келиб чиқиш табиати тушунарсиз эканлигини тан олдилар. Уфологлар ушбу суратларни кўргач, NASA ходимларини одамлардан ўзга сайёраликлар цивилизацияси борлигини яширишга уринаётганликда айбладилар. Уларнинг фикрича, учар объект Ердан Марсга юборилган турли қурилмаларнинг фаолиятини кузатмоқда.