Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:02 / 02.08.2015
4355
1 дақиқада ўқилади
Туркияда полиция маҳкамаси ёнида 2 тонна портловчи модда портлатилди
Туркиянинг Ағри вилоятида полиция маҳкамаси ёнида юз берган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 2 август куни Trend нашри хабар берди.
Ҳужум маҳаллий вақт билан 03:00 да содир этилган. Маълумотларга кўра, икки тонна портловчи модда билан тўлдирилган трактор портлатиб юборилган.
Аввалроқ Anadolu агентлиги Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида етакчи Адолат ва тараққиёт партияси идораси ёнида шовқин гранатаси портлатилганини маълум қилганди. Бу ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш