Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бенитес: “Реал”нинг мақсади барча иштирок этадиган мусобақаларида ғалаба қозонишдан иборат
“Реал”нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес Мюнхенда бўлиб ўтадиган мавсумолди Audi Cup мусобақаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди ва “Бавария” тарбияланувчиси Тони Кросс шак-шубҳасиз “Альянц Арена” майдонига тушишини маълум қилди.
Бугун, 4 августда мадридликлар мусобақанинг яримфиналида Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби билан беллашади. Иккинчи яримфиналда эса “Бавария” ва “Милан” ўзаро тўқнашади. Мусобақанинг 1 ва 3-ўринлари учун ўйинлар 5 августда бўлиб ўтади.
”Реал” учун ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда ғалаба қозониш муҳим ҳисобланади. Бу осон иш эмас, бироқ биз ўз олдимизга шу вазифани қўямиз.
Тони Кроос борасида айтадиган бўлсак, у албатта мусобақада иштирок этади”, деб Бенитеснинг айтган сўзлари “Бавария”нинг расмий сайтида келтирилди.