Технология | 22:29 / 05.08.2015
2968
1 дақиқада ўқилади

Airbus ва Boeing компаниялари МАКС-2015 авиация салонида иштирок этади

Авиасозлик саноатининг гигантлари Airbus ва Boeing компаниялари 2015 йилги Халқаро авиация-коинот салонида (МАКС) иштирок этадилар. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Глеб Никитин маълум қилди.

Ҳаммаси бўлиб салонда 30 та давлатдан 156 та компания иштирок этади.

МАКС-2015 Халқаро авиация-коинот салони 25-30 август кунлари Москва вилоятидаги Жуковский шаҳрида ўтказилади. Авиасалоннинг асосий мақсади Россиядаги юқори технологиялар ва Россия бозорининг хорижий ҳамкорлар билан биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун очиқлигини намойиш қилишдан иборат.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш