Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:35 / 05.08.2015
2561
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда поезд изидан чиқиб кетиб, 5та вагони дарёга қулади
Ҳиндистонда поезд ўз изидан чиқиб кетди ва поезднинг 5та вагони дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда NDTV хабар берган.
Телеканал маълумотига кўра, бу ҳодиса Мумбайдан Варансига кетаётган поезд Мадхья-Прадеш штати ҳудудига етганида рўй берган.
Маҳаллий аҳоли дарёдан 4 кишининг жасадини чиқариб олган. Бундан ташқари 60 нафарга яқин киши қутқарилган.
Маълум қилинишича, поезд вагонларининг ҳар бири 72 нафар кишига мўлжалланган бўлиб, дарёда яна 300 нафар атрофидаги киши қолаётган бўлиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш