Жаҳон | 15:24 / 06.08.2015
1979
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Осетия ва Грузия чегараси 2 кунга ёпиб қўйилади

Жанубий Осетия хавфсизлик қўмитаси 2008 йилда бўлиб ўтган урушга 7 йил тўладиган кунларда хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида Грузия билан чегарасини 2 кунга ёпади. Бу ҳақда қўмитанинг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинган.

"Грузияга қарши 2008 йилда бўлиб ўтган урушга 7 йил тўлгани муносабати билан ўтказиладиган хотирлаш маросимлари вақтида хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида 7 ва 8 август кунларида Грузия билан чегаралар ёпиқ туради ва одамларнинг бир давлатдан иккинчи давлатга ўтишларига йўл қўйилмайди", дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, 9 август кунидан бошлаб чегарадан ўтказиш одатий режимда давом этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш