Жаҳон | 20:36 / 10.08.2015
3558
1 дақиқада ўқилади

Россияда июлда енгил автомобиллар савдоси 27,5 фоизга камайиб кетди

Россияда 2015 йил июлида енгил ва енгил тижорий автомобиллар савдоси 27,5 фоизга, яъни 131,087 минг дона машинагача тушиб кетди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси берган хабарда маълум қилинди. Январь-июль ойида пасайиш 35,3 фоизни, яъни 913,181 минг машинани ташкил қилган эди.

Июль ойи якунларига кўра, Россияда энг кўп сотилаётган автомобиллар орасида Lada 1-ўринни эгалламоқда (25 фоизга камайган, 20,94 минг машина сотилган). 2-ўринни Kia (-13%, 13,346 минг дона), 3-ўринни Hyundai (-15%, 12,251 минг дона), 4-ўринни Renault (-35%, 9,9 минг дона), 5-ўринни эса Toyota (-28%, 9,6 минг дона) эгалламоқда.

Июль ойи якунларига кўра, энг кўп сотилаётган моделлар орасида 1-ўринни Hyundai Solaris (+5%, 10,25 минг дона), 2-ўринни KIA New Rio (+33,5%, 9,1 минг дона), 3-ўринни Lada Granta (-23%, 9,1 минг дона), 4-ўринни VW Polo (-16%, 3,685 минг дона), 5-ўринни Renault Logan (-35%, 3,0 минг дона) эгалламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш