Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:56 / 20.08.2015
3601
1 дақиқада ўқилади
Словакия осмонида икки самолёт тўқнашиб кетди
Словакия осмони икки самолётга торлик қилди: етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Тахминий маълумотларга қараганда, авиаҳалокат натижасида етти киши ҳаётдан кўз юмган.
Slovak TA3 телеканалининг маълум қилишича, мамлакат ғарбида иккита спорт самолёти тўқнашиб кетган. Улар бортида қанча одам бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.