Жаҳон | 15:20 / 23.08.2015
2522
1 дақиқада ўқилади

Грузияда 9 мамлакатга мансуб сайёҳлар минган микроавтобус ЙТҲга учради

Грузияда Зугздиди — Жвари трассасида ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли микроавтобус йоғоч устунга тўқнашиб кетди ва ундаги 15 нафар йўловчи сайёҳ жароҳатланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берган.

Маълум қилинишича, йўловчилар 9 хил давлатга мансуб фуқаролардир. Улардан 4 нафари шифохонага олиб борилган.

Грузия ИИВ ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Сайёҳларнинг айнан қайси давлатларга мансублигига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш