Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:34 / 23.08.2015
6077
1 дақиқада ўқилади
Одессада ит ўз эгасини отиб қўйди
Украинанинг Одесса вилояти Арциз туманида овчи ит тасодифан ўз эгасини милтиқдан жароҳатлаб қўйди, деб хабар бермоқда Интерфакс ахборот агентлиги.
Итнинг 38 ёшли эгаси овдан кейин автомобилга ўтираётганда милтиғини ёнига қўйиб қўйган. Бу лаҳзада унинг ити машина салонига сакраб кирган ва оёғи билан милтиқнинг тепкисини босиб юборган. Бунинг оқибатида милтиқ отилиб кетган ва эркакнинг ўнг елкасини шикастлаган.
Воқеа бахтсиз ҳодиса деб таснифланган. Тергов олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш