Жаҳон | 18:28 / 25.08.2015
3969
1 дақиқада ўқилади

Москвада Toyota Camry ҳайдовчиси бош вазир ўринбосарининг укасини дўппослади

Москвада шахси аниқланмаган ҳайдовчи бош вазир ўринбосари Аркадий Дворковичнинг укасини дўппослаб кетди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида ёзув қолдирди.
“Душанба куни эрталаб Тверь хиёбонида менинг йўлимни Р865РР77 давлат рақамига эга Toyota Camry тўсиб қўйди”, - дейилади хабарда.

Дворкович қоидабузарнинг машинасига яқинлашиб, уни тартибга чақиришга ҳаракат қилганида, у машинадан тушмай рақибининг юзига икки марта мушт туширган.
Жабрланувчи аэропортга шошилаётгани боис полицияга мурожаат қилмаганини айтиб, москвалик ҳайдовчиларга рақами келтирилган машинадан узоқроқ юришни тавсия қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш