15:57 / 25.08.2015
5573

Россия иқтисодиёт вазири рубль қачон барқарорлашишини айтди

Россия иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев рубль фақатгина нефть нархи янги мувозанат топганидан сўнг барқарорлашишини маълум қилди.

“Бозорларда нефть нархларининг янги мувозанати топилиши билан курс ўзгарувчанлиги тўхтайди. Бу қачон бўлишини эса ҳеч ким билмайди”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Шунга қарамай, Улюкаев нефть нархлари бир неча ойдан сўнг барқарорлашишини тахмин қилди.

Top