Фан-техника | 08:09 / 29.08.2015
7683
1 дақиқада ўқилади
Швейцарияликлар автомобилда соатига 200 км тезлик билан аварияга учраш оқибатларини намойиш қилишди
Швейцариянинг Dynamic Test Center AG (DTC) ташкилоти соатига 200 км тезлик билан ҳаракатланаётган автомобиль аварияга учраганда у билан нима содир бўлишини намойиш қилувчи краш-тестлар сериясини ўтказди. Синовлар акс этган видеоролик YouTube порталида жойлаштирилди.
Автомобилларни тоғдан пастга ҳаракатлантириб, жойида турган машиналар билан тўқнаштиришди. Синовларда манекенлардан фойдаланилмади, чунки улардан мақсад транспорт воситасининг катта тезликларда аварияга учраши оқибатида унинг кузовининг деформацияланиш даражасини кўрсатишдан иборат бўлди.