Жаҳон | 02:09 / 30.08.2015
2358
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Африкада жамоат транспорти иштирокидаги автоҳалокатларда 47 киши ҳалок бўлди

29 августда Жанубий Африка Республикасининг Шарқий Кейп вилоятида жамоат транспорти иштирокидаги автоҳалокатларда ҳалок бўлганлар сони 47 кишига етди.
Мамлакат йўл ҳаракатини бошқариш корпорацияси вакили Симон Званени маълум қилишича, яна 9 киши жароҳат олган.
Унинг айтишича, биринчи ЙТҲда йўналиш автобуси йўлдан чикиб кетиб, тўнтарилиб кетиши оқибатида 35 киши, жумладан 4 нафар ёш бола ҳалок бўлди.
Иккинчи ЙТҲда йўналиш таксиси ағдариб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, яна 5 киши жароҳат олди. Улар ҳозирда шифохонага олиб кетилган.
Полиция автоҳалокатларнинг сабабларини ўрнатиш мақсадида тергов олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш