Иқтисодиёт | 15:15 / 02.09.2015
3297
1 дақиқада ўқилади

Россияга қарши санкциялар ЕИнинг ўзига 100 млрд евро зарар келтиради

Россияга қарши жорий қилинган санкциялар оқибатида ЕИ давлатлари 100 млрд евро зарар кўради, шунингдек, ушбу давлатларда 2 млн киши ишсиз қолади. Бу Австрия иқтисодий тадқиқотлар институти мутахассисларининг башоратидир.

Россиянинг ЕИдаги доимий вакили Владимир Чижов ушбу тадқиқот натижаларига таянган ҳолда орадаги иқтисодий муносабатларнинг заифлашишидан афсусда эканлигини билдирди.
“Россия ва ЕИ орасидаги иқтисодий ҳамкорлик муҳим “хавфсизлик ёстиғи” бўлиб қолмоқда, биз бунга кўп вақт ва маблағ сарфладик. У нафақат иш ўринларини таъминлаб беради, балки мамлакатларимизни сиёсий беқарорликдан асрайди.

Бу ёстиқча заифлаштирилиши эмас, кучайтирилиши лозим. Австрия иқтисодий тадқиқотлар институти мутахассисларининг ҳисоб-китобларига қараганда, санкциялар оқибатида ЕИ давлатлари 100 млрд евро зарар кўради, шунингдек, ушбу давлатларда 2 млн киши ишсиз қолади”, - деди у Альпларда бўлиб ўтган Европа форумидаги чиқиши чоғида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш