Ўзбекистон | 19:03 / 02.09.2015
2794
1 дақиқада ўқилади

Термизда 10 млрд сўм маблағ асосида савдо мажмуаси барпо этилди

Термиз шаҳрида иш бошлаган янги савдо мажмуаси 300 ўринли ўн битта савдо павильони ва иккита қаҳвахонадан иборат. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Хабар қилинишича, ушбу мажмуанинг қурилишига 10 миллиард 650 миллион сўм маблағ сарфланган.

2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ вилоятда 36 савдо, хизмат кўрсатиш ва сервис иншооти, 26 бозор барпо этилиб, мавжудлари реконструкция қилинмоқда.