Жаҳон | 20:50 / 05.09.2015
2835
1 дақиқада ўқилади
G20 молия вазирлари учун инвестицияларни рағбатлантириш устувор вазифа эканлиги белгиланди
Туркияда бўлиб ўтаётган G20 молия вазирлари учрашувида инвестицияларни рағбатлантириш G20 молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарлари учун устувор вазифа эканлиги белгиланди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Бу ҳақда коммюнике лойиҳасида айтилди.
“Инвестицияларни рағбатлантириш биз учун энг устувор вазифа ҳисобланади. Бу мақсадда биз ҳар бир давлат иқтисодиёти учун мўлжалланган инвестицион лойиҳаларни тайёрладик. Бу лойиҳалар ўзидан инвестицион муҳитни яхшилаш учун аниқ ҳаракатларни акс эттиради”, дейилмоқда ҳужжатда.