Жаҳон | 09:47 / 06.09.2015
3862
1 дақиқада ўқилади

Чехия мамлакатда Россия разведкаси фаол ишлаётганини айтди

Чехия мамлакатда Россия разведкаси фаол ишлаётганини айтди. Бу ҳақда Чехия ахборот ва хавфсизлик хизмати йиллик ҳисоботига таянган ҳолда Deutsche Welle нашри хабар берди.

Таъкидланишича, Чехияда Россия разведкаси зобитлари жуда кўп, улар мамлакатнинг энергетик комплекси ва илмий-техник сектори ҳақида ахборот тўплаб боради.

Ҳисобот муаллифларининг фикрича, Чехия ва ЕИнинг бошқа давлатларидаги руспарастлар пропагандаси нафақат ушбу минтақа бирлигига ва НАТОга қарши қаратилган. Россия 1919 йили ташкил этилган Коминтернни қайтадан жонлантирмоқчи.