Жаҳон | 09:39 / 07.09.2015
2680
1 дақиқада ўқилади

Истанбулдаги Hurriyet газетаси таҳририятига тошлар орқали ҳужум қилинди

Туркиянинг Истамбул шаҳрида жойлашган Hurriyet газетасининг бош идорасига 200 нафардан зиёд ҳукумат тарафдорлари бўлган намойишчилар тошлар улоқтиришди, дейилади ушбу нашр хабарида.

Қайд этилишича, ҳукмрон партия ва амалдаги президентни ёқлаб намойишга чиққанлардан бир гуруҳи Истамбулнинг Багжилар туманида жойлашган газета бош идораси дарвозаси олдидаги қўриқчиларга ҳужум қилган, шундан сўнг бинонинг кириш қисмидаги ойнали айланувчи эшикка тошлар улоқтирган.

Номаълум шахслар ҳодиса жойига полиция қисми етиб келганидан сўнг қочиб кетишган.