Ўзбекистон | 15:52 / 07.09.2015
2502
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон товар-хом ашё фонд биржасидаги шартномалар ҳажми августда 787.1 млрд сўмни ташкил қилди

2015 йилнинг августида “ЎзРТҲБ” АЖ савдо майдонларида тузилагн савдо шартномаларининг умумий ҳажми 787.1 млрд сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичлари билан деярли тенгдир.

Биржаларда тузилган шартномалар бурча савдоларнинг 78 фоизини ташкил қилиб, 615 млн сўмга тенг бўлди. Биржа бозорининг 49 фоизини ўз навбатида қурилиш материаллари ва истеъмол моллари ташкил этди. 2014 йил августига қиёсланганда, суюлтирилган газ савдолари 32 фоизга ошди, унинг бозордаги умумий ҳажми 11 фоиздан 15 фоизга етди.
Валюта савдо платформасида 4.2 млн долларлик биржа товарлари реализация қилинди, шу жумладан, полиэтилен улуши 56 фоизни, рангли металлар 43 фоизни ташкил қилди. Цемент экспорти улуши 1 фоизни ташкил қилди.
Август ойида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги савдолар ҳажми бир қадар ўсди. Улар томонидан 457 млрд сўмлик хом ашё шу давр ичида харид қилинган, бу ўтган йилга нисбатан 4 фоизга кўпроқдир.

Шу билан бирга, улар ўзларининг 172.8 млрд сўмлик маҳсулотларини реализация қилишди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга каттароқ кўрсаткичдир. ЎзРТҲБ матбуот хизматининг маълум қилишича, уларнинг иштирокидаги шартномаларнинг савдоларнинг умумий ҳажмидаги улуши 80 фоизни ташкил қилади.