Ўзбекистон | 10:15 / 07.09.2015
9385
1 дақиқада ўқилади
Зиёда: плагиатга қўл урганимдан афсусланаман
Яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олган хонанда Зиёда фаолиятининг бошида плагиатга қўл урганидан афсусда. Бу ҳақда у “Даракчи” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Журналистнинг фаолиятида нимадан ғурурланиши ва қайси хатолардан афсусланиши ҳақидаги саволига Зиёда шундай жавоб берди:
“Аввало шу соҳада фаолият юритиб, санъаткор бўлиб, озми-кўпми мухлис орттирганимдан ғурурланаман.
Бир вақтлар ёшлигим, машҳур бўлишга шошганим сабаб, ўйламай плагиатликка қўл урганимдан афсусланаман”.
Хонанда бундан буён ўғирланган қўшиқларни куйламасликка ҳаракат қилишини таъкидлади.