Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:55 / 09.09.2015
2552
1 дақиқада ўқилади
Песков Путин ва Берлускони яқинда учрашиши мумкинлигини тасдиқлади
Кремль вакили Россияда шахсий сафар билан бўладиган Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши мумкинлигини тасдиқлади.
“Яқин кунларда бундай учрашув бўлиб ўтиши мумкин”, - деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС агентлигига берган жавобида.
Путин ва Берлускони нафақат икки давлат ўртасидаги муносабатларни, балки долзарб халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш