Ўзбекистон | 11:51 / 14.09.2015
3571
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда давлат ишчиларини ёллаш жараёни такомиллаштирилади

Ягона интерфаол давлат хизматлари порталида ҳукуматнинг “Жойларда давлат бошқаруви ва ижроия ҳокимияти органларига ишчилар ёллаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш, кадрлар захирасини шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Қарор лойиҳаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ҳужжатнинг қабул қилиниши давлат ишчиларини ёллашда барча ҳудудларда ва ташкилотларда ягона стандартларнинг жорий қилинишини, шунингдек, малака ошириш механизмларининг такомиллаштирилишини таъминлайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш