Ўзбекистон | 12:04 / 15.09.2015
2477
1 дақиқада ўқилади

Гулистонда махсус ирригация хизмати ташкил этилади

Гулистон шаҳрида ирригация тизими учун жавобгар махсус хизмат ташкил этилади. Бу янги идора ирригацион дренаж объектларидан фойдаланиш хизмати деб аталади.

Айтилишича, у Сирдарё вилоят марказида молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиёт вазирликлари ва бир қатор тегишли қўмиталар томонидан ташкил этилади.

Хизматнинг вазифалари сирасига ер ости сувларини бошқаришнинг замонавий методларини жорий қилиб бориш, шаҳар мелиорация ва ирригацион тизими объектлари иншоотларидан мақсадли фойдаланиш сингарилар киради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш