Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда педофиллар умрбодга қамаладиган бўлди
Қозоғистонда педофилларга нисбатан жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Мамлакат тарихида биринчи марта ёш болаларни зўрлаганларга нисбатан умрбод қамоқ жазоси белгиланди.
2015 йилнинг 1 январидан амалга киритилган янги жиноий кодексда зўравонларга нисбатан айнан мана шундай жазо чораси кўзда тутилган. Шунингдек, маълум бўлишича, суд айрим нарсаларни инобатга олган ҳолда жазони бироз юмшатиб, 15-20 йиллик қамоқ муддатини белгилаши мумкин.
“Янги кодекс педофиллар учун барча тирқишларни беркитиб қўйди, - деб ёзди адвокат Ўтабеков Facebook’даги саҳифасида. – Уларга нисбатан шартли судланиш; шартли ва муддатдан илгари озод қилиниш; ҳар қандай эскилик муддатлари; жабрланувчи билан ярашиш; пушаймонлик ёки бошқаларнинг кафолати остида озод қилиниш;
жазонинг ўталмаган қисмини жарима ёки озодликни чеклаш билан алмаштириш; болалари борлиги тақдирида жазо муддатини орқага суриш; амнистия бекор қилинди. Ажойиб. Тўғри, бунга эришгунимизга қадар узоқ йўл босдик”.