Иқтисодиёт | 10:05 / 22.09.2015
4051
1 дақиқада ўқилади

Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистон халқаро транспорт транзит йўлкасини яратади

Эрон йўллар ва автомобиль транспорт ташкилотида бўлиб ўтган экспертлар кенгашида Афғонистон ва Ҳиндистон билан халқаро транспорт транзит йўлкасини яратиш борасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Iran.ru сайти хабар берди.

Йиғилиш очилишида нутқ сўзлаган ташкилот вакили Муҳаммад Жавод Атирчиён таъкидлашича, ушбу масала бўйича Чабахар келишуви имзоланиши кутилмоқда. Унинг айтишича, бу транзит йўлкасининг яратилиши минтақавий етказмалар ҳажмини сезиларли даражада ошириб, иқтисодий ўсишга сабаб бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш