Жаҳон | 14:02 / 23.09.2015
2323
1 дақиқада ўқилади

Жиддадаги аэропортдан Ҳаж мавсумида кунига 800та рейс амалга оширилмоқда

Ҳаж мавсумида Жиддадаги қирол Абдулазиз номидаги аэропортдан кунига 800 рейс амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистони давлат фуқаролик авиацияси органи раиси Сулаймон бин Абдулла ал-Ҳамдон ахборот берди.

Ал-Ҳамдон аэропортга ташриф буюриб, у кўрсатаётган хизматлар сифатини кўздан кечирди. У аэропорт хизматчилари билан учрашув ўтказиб, улар кўрсатаётган хизматларнинг юқори сифатга эга эканлигини эътироф этди ҳамда уларга миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, у Ҳаж зиёратчиларига кўрсатилаётган хизматларга алоҳида эътибор қаратди. Бундай хизматлар Ҳаж мавсумининг бошидан йўлга қўйилган бўлиб, кун давомида ишлайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш