Ўзбекистон | 18:44 / 23.09.2015
5297
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг 70-сессиясида иштирок этади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 24-27 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессияси доирасида бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш бўйича БМТ саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатимиз делегациясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиши чоғида сессия ишида иштирок этаётган бошқа давлат вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш