Жаҳон | 08:53 / 25.09.2015
2223
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда зилзила оқибатида 62 киши азият чекди

Индонезиянинг Ғарбий Папуа вилоятида 6.6 балли зилзила рўй берди, деб хабар беради АҚШ геология хизмати. Асосий силкинишдан сўнг магнитудаси 4.3 ва 3.9 баллга тенг афтершок ҳам кузатилди.

Эпицентр Соронг шаҳридан 28 км нарида, 24 км чуқурликда қайд қилинди. Цунами хавфи йўқ.

15 сония давом этган силкинишлар оқибатида 62 киши азият чеккан, 200та уй зарарланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш