Жаҳон | 00:26 / 27.09.2015
3439
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ливияда Европага муҳожирларни ўтказиш билан шуғулланган гуруҳ етакчиси ўлдирилди

Ливияда Европага одамларни, хусусан муҳожирларни ноқонуний ўтказиш билан шуғулланган гуруҳ етакчиси Салоҳ ал-Мақсуд ўлдирилди, деб хабар бермоқда Lybia Herald нашри.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Ливия армиясининг собиқ зобити бўлган Ал-Мақсуд Триполидаги қариндошларининг уйидан ўз тансоқчилари билан кетаётганда қуролланган кишилар унинг йўлини тўсишган.

Натижада отишма бошланган ва бунинг оқибатида Ал-Мақсуд ва унга ҳамроҳлик қилган 8 нафар киши ўлдирилган.

Нашрнинг таъкидлашича, босқинчилар тўппончалардан фойдаланишган, Ал-Мақсуд одамларида эса Калашников автоматлари бўлган. Босқинчилар профессионаллар бўлгани айтилмоқда, чунки улардан бирортаси ҳам ҳалок бўлмаган.

Ал-Мақсуд Зувара шаҳрида ҳаракат қилган, айнан шу ердан одамлар қайиқларда Сицилия бўғози орқали Европага жўнатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш