Жаҳон | 15:12 / 28.09.2015
2861
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Назарзода гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган собиқ полковник қўлга олинди

Тожикистон қуруқлик қўшинлари собиқ қўмондони, собиқ полковник Назар Сафаров Тожикистон махсус хизматлари томонидан исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзода гуруҳига аъзоликда гумон қилиниб қўлга олинди.

Бу ҳақда республика миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, гумондор якшанба тунида Душанбеда ўтказилган махсус амалиёт чоғида қўлга олинган. Қўмита вакилининг маълум қилишича, Назарзода тарафдорларидан жами 140 киши қўлга олинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш