Жаҳон | 18:00 / 30.09.2015
9114
1 дақиқада ўқилади

CNN: Россия Сурияда биринчи авиазарбани берди

Россия Сурияда биринчи авиазарбани амалга оширди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Айтилишича, зарба Хумс вилоятидаги нуқта бўйича амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин томонидан қуролли кучларни мамлакат ташқарисида қўллаш ҳақидаги сўровнома Федерация кенгаши томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Россия самолётлари аллақачон Сурия ҳудудидаги ҳарбий операцияларни бошлаб юборди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш