Спорт | 20:16 / 03.10.2015
3641
1 дақиқада ўқилади

Фаррух Дўстов Туркияда ўтказилаётган мусобақанинг биринчи финалчиси бўлди

Ўзбекистоннинг иккинчи ракетка устаси бўлмиш Фаррух Дўстов Туркияда ўтаётган, соврин маблағи 42,4 минг евро бўлган “Челленжер” мусобақасининг биринчи финалчиси бўлди.
Дўстов ярим финалда россиялик ракетка устаси Константин Кравчук билан 1 соату 23 дақиқа ўйин олиб бориб, рақибини 7:6 (4), 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Финалдаги унинг рақиби Денис Молчанов (Украина) ва Сакет Минени (Ҳиндистон) ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув ғолибидан сўнг маълум бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш