Жаҳон | 20:47 / 04.10.2015
10977
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад Сурия ва Ироқдаги террорчиларнинг асосий раҳбарлари европаликлар эканлигини айтди

Сурия ҳукумати раҳбари Башар Асаднинг маълум қилишича, террористларнинг асосий раҳбарлари европаликлар бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда SANA хабар бермоқда.

У эрон журналистлари саволига жавоб берар экан, терроризмни қўллаб-қувватлаётган давлатларни маълум қилиши ҳақида айтиб ўтган. Аммо айнан қайси давлат эканлигига аниқлик киритмаган.

“Шуниси қизиқки, террористларнинг аксарияти, мусулмонлар, янада аниқ айтадиган бўлсак, араблардир. Аммо уларнинг бошлиқлари европаликлардир. Катта эҳтимол билан Шимолий Европадан”, — деб қўшимча қилган Сурия раҳбари.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш