Жаҳон | 19:17 / 04.10.2015
9837
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Россиянинг Суриядаги хатти-ҳаракатларини “хато” деб атади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россиянинг Сурияда бошлаб юборган операциясини хато деб баҳолайди. Бу ҳақда AFP агентлиги ёзмоқда.

“Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари куракда турмайди. Афсуски, Россия жиддий хатога йўл қўймоқда”, - деди у.

Илгарироқ Эрдўған Путин билан ушбу масалани муҳокама қилиш ниятини билдирган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш