Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:52 / 04.10.2015
9083
1 дақиқада ўқилади
Кэмерон: Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари мудҳиш хатодир
Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Россиянинг Сурияда ҳарбий ҳаракатлар бошлаш ҳақидаги қарорини “мудҳиш хато” деб атади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
“Улар ўша қассоб Асадни қўллаб-қувватламоқда, бу улар ва бутун дунё учун қўрқинчли хатодир. Бу минтақани янада беқарор қилиб қўяди”, - таъкидлади сиёсатчи.
Унинг фикрича, Россия самолётларининг аксар зарбалари ИШИД назорати остида бўлмаган ҳудудларга берилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш