Жаҳон | 18:08 / 04.10.2015
5445
1 дақиқада ўқилади

Россия самолётлари бир суткада 10та зарбани амалга оширди

Россия ҳаво космик кучлари бугунги кун давомида Суриядаги ИШИД позициялари бўйлаб 10та авиазарбани амалга оширди. Бу ҳақда РФ мудофаа вазирлиги маълумот берди.

Жами 20та парвоз амалга оширилди. Амалиётларда Су-34, Су-24М ва Су-25 самолётлари иштирок этди.

Қўмондонлик бош штабининг баҳо беришича, террорчиларнинг инфраструктурасига таъсирчан зарбалар беришга муваффақ бўлинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш