Жаҳон | 09:26 / 06.10.2015
6514
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Россия Сурияда ер усти операцияси ўтказмоқчи

Россия Сурия ҳудудида йирик ер усти ҳарбий операцияси ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Россия ер усти операцияларида қўлланадиган қуролларни минтақага етказаётгани Пентагоннинг ташвишига сабаб бўлмоқда.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова илгарироқ шу каби хабарларнинг Россияга қарши олиб борилаётган ахборот уруши мевалари эканлигини таъкидлаб ўтган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш